Noble Quran » Ўзбек » Sorah Al-'alaq ( The Clot )
Choose the reader
Ўзбек
Sorah Al-'alaq ( The Clot ) - Verses Number 19
عَبْدًا إِذَا صَلَّىٰ ( 10 )
Бандани намоз ўқиётганида?! (Макка мушриклари раҳбари Абу Жаҳл, Муҳаммадни Каъба ёнида намоз ўқиётганини кўрсам, бўйнидан оёғим билан босаман, деган экан. Шунга биноан бу оятлардаги намоз ўқувчидан мурод Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, намоздан қайтарувчи эса Абу Жаҳлдир.)
كَلَّا لَئِن لَّمْ يَنتَهِ لَنَسْفَعًا بِالنَّاصِيَةِ ( 15 )
Йўқ! Агар қайтмаса, пешонасидан шиддатла тутамиз.
سَنَدْعُ الزَّبَانِيَةَ ( 18 )
Биз ҳам забонияларни чақирамиз. (Яъни, дўзахийларни азобловчи фаришталарни.)
كَلَّا لَا تُطِعْهُ وَاسْجُدْ وَاقْتَرِب ۩ ( 19 )
Йўқ! Сен унга итоат қилма! Сажда қил ва қурбат ҳосил қил. (Ушбу оят сажда оятларидандир. Имом Муслим улкан саҳобий Абу Ҳурайра р. а. дан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда Аллоҳга энг яқин бўлган пайти–сажда пайтидир, у пайтда дуони кўп қилинглар», –деганлар.)
Random Books
- Ақидага оид 200 савол ва жавобУшбу китоб эътиқод масалаларида энг муҳим ва асосий мавзуларни савол ва жавоб тарзида баён қилиб беради.
Formation : Ҳофиз Аҳмад Ал Ҳакамий
From issues : http://www.islamnuri.com
Source : http://www.islamhouse.com/p/191576
- Илмонийя ва унинг аччик самаралариУшбу мавзу кейинги даврларда чиккан ва Ислом давлатларининг кўпларига ўрнашиб олган бир тоифа ва гурух хакида баъзи олимлар ёзган даолзарб мавзудир.
Formation : Муҳаммад Шокир Шариф
Source : http://www.islamhouse.com/p/128
- Тавҳид китобиБу китоб тавҳид мавзусида бўлиб, уни мухтасар шаклда ва иборалари енгил бўлишига ҳаракат қилдим. Уни буюк алломалар, хусусан шайхулислом Ибн Таймия, аллома Ибнул Қоййим, Муҳаммад ибн Тамимий ва унинг шогирдлари бўлмиш муборак даъват имомлари китобларидан иқтибос қилдим.
Formation : Солиҳ ибн Ал-Фавзон Ал-Фавзон
From issues : http://www.islamnuri.com
Source : http://www.islamhouse.com/p/75816
- Охирги ўн пора тафсири ва баъзи муҳим масалаларУшбу китоб қисқача суратда мусулмон киши ҳаётида муҳтож бўладиган Қуръон, тафсир, фиқҳий ва эътиқодий масалалар, фазоили аъмол ва бошқа мавзуларни ўз ичга олган бўлиб китоб икки қисмдан иборат: Биринчи: Қуръони каримнинг охирги уч пораси Муҳаммад Ашқарнинг "Зубдатут Тафсир" тафсири билан бирга. Иккинчи: Муслулмонга ҳаётида муҳим бўлган масалалар баёни. Тажвид, эътиқод бобида 62 савол, тавҳид масаласида эркин баҳслашув, ислом аҳкомлари (калимаи шаҳодат, таҳорат, намоз, закот, ҳаж) умумий фоидалар, руқя, дуо, азкор, 100 фазилат ва 70 манҳийёт, таҳорат одоби ва намозни суратлар ёрдамида ўргатиш.
Formation : Бир гуруҳ олимлар
From issues : http://www.tafseer.info
Source : http://www.islamhouse.com/p/384099
- Иймон заифлашувиИймон заифлиги мусулмонлар орасида кенг тарқалиб бормоқда. Кўпчилик дили қотиб кетаётганлигидан шикоят қилиб айтмоқдалар: «Қалбим қаттиқлашиб, Аллоҳни зикр этиб юришдан малолланаётганимни сезяпман», «қилаётган ибодатларимдан лаззат топа олмаяпман», «иймонимнинг таъсирини йўқотяпман», «Қуръон ўқиш билан таъсирланмаяпман», «гуноҳ ишларга осонлик билан тушиб қоляпман»... деган сўзларга ушбу китобда жавоб топишингиз мумкин.
Formation : Муҳаммад Солиҳ Ал-Мунажжид
From issues : http://www.islamnuri.com
Source : http://www.islamhouse.com/p/208872












