Ўзбек - Sorah Al-Fatihah ( The Opening )

Noble Quran » Ўзбек » Sorah Al-Fatihah ( The Opening )

Choose the reader


Ўзбек

Sorah Al-Fatihah ( The Opening ) - Verses Number 7
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ( 1 ) Al-Fatihah ( The Opening ) - Ayaa 1
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. (Аллоҳ таоло ўз китобини "бисмиллаҳ" билан бошлагани мусулмонларга ҳам ўрнак, улар ҳам доим ўз сўзларини ва ишларини "бисмиллаҳ" билан бошламоқлари лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: "Эътиборли ҳар бир иш "бисмиллаҳ" билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир", деганлар. Яъни, баракаси бўлмайди, охирига етмайди.)
الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ( 2 ) Al-Fatihah ( The Opening ) - Ayaa 2
Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин. (Оламларни яратгани учун ҳам, уларнинг тарбиячиси бўлгани учун ҳам, улардаги барча жонзотларга ҳаёт, ризқи рўз бергани учун ҳам Аллоҳ барча ҳамду саноларга сазовордир.)
الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ( 3 ) Al-Fatihah ( The Opening ) - Ayaa 3
У Роҳман ва Раҳийм... (Барчага-кофирга ҳам, мўъминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи. "Роҳман" сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, ундан бошқа ҳеч кимга нисбатан бу сифатни ишлатиб бўлмайди. "Раҳийм" сифати, хосроқ бўлиб, фақат мўъминларга қиёмат куни раҳм қилувчи маъносини англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.)
مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ ( 4 ) Al-Fatihah ( The Opening ) - Ayaa 4
У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. ("Дин" сўзи арабчада ҳисоб, жазо, мукофот маъноларини билдиради. "Явмид дин"-қиёмат кунида бандалар қайта тирилтирилиб ҳисоб-китоб қилинади. Яхшига мукофот, ёмонга жазо берилади. Бу оятни ўқиганда қиёматни эслаб, ўша даҳшатли кунда фақат Аллоҳнинг ўзи ҳукм чиқаришини, ўша ерда уялиб қолмасликни эслаб, унга тайёргарлик кўришга аҳд қилинади.)
إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ ( 5 ) Al-Fatihah ( The Opening ) - Ayaa 5
Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз. ( "Иййака наъбуду" "фақат сенинг айтганингни қиламиз" маъносини англатади. Бу эса, банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъда. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин. "Иййака настаъин" ҳам, фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносини англатади.)
اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ ( 6 ) Al-Fatihah ( The Opening ) - Ayaa 6
Бизни тўғри йўлга бошлагин. ("Ҳидоятга бошлаш" луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишга айтилади.)
صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ ( 7 ) Al-Fatihah ( The Opening ) - Ayaa 7
Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас. ("Неъмат берилганлар"дан мурод-Пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалар. "Ғазабга дучор бўлганлар"дан мурод-яҳудийлар. Яҳудийларнинг ғазабга дучор бўлишларининг сабаблари кўп, жумладан, анбиёларни ўлдиришлари, Аллоҳга берган аҳдларига вафо қилмасликлари ва ҳоказо. Лекин катта сабаб-билганига амал қилмаслик. Аллоҳ уларга илм берган, улар эса била туриб илмга амал қилмаганлар. "Адашганлар"дан мурод-насронийлар. Насороларнинг "адашганлар" бўлиши ҳам бир қанча сабабларга кўрадир. Энг асосийси-улар мақсадга эришиш йўлида Аллоҳ кўрсатган йўлни эмас, ўзлари топган йўлни танлаганлар. Демак, оятнинг маъноси: Эй Аллоҳ, бизни ўтган анбиёю авлиё, азизларнинг йўлидан бошлагин, яҳудий ва насронийлар йўлидан бошламагин, деганидир. Имоми Насаий машҳур саҳобий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: "Намозни ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандамга нима сўраса, бераман. Агар у (банда) "Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн" деса, Аллоҳ, бандам менга ҳамд-шукр айтди, дейди. Банда: "ар-Роҳманир Роҳийм", деса. Аллоҳ: "Бандам менга сано-мақтов айтди", дейди. Банда: "Малики явмиддин", деса, Аллоҳ: "Бандам мени улуғлади", дейди. Банда: "Иййака наъбуду ва иййака настаъин", деса, Аллоҳ: "Бу мен билан бандам орасидаги аҳд, бандамга нима сўраса, бераман", дейди. Агар банда: "Иҳдинас сиротал мустақим, сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби алайҳим валаззооллийн", деса, Аллоҳ: "Бу бандамга хос, бандамга сўраганини бердим", дейди.)

Random Books

  • Уламолар гўшти заҳарлидир!Ушбу китоб: -хоҳ оғзаки, хоҳ ёзма равишда бўлсин, уламоларга тил теккизадиган; -илмига амалли уламоларни қоралайдиган, ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида уларни айблаб, шаънларига чидаб бўлмас ҳақоратларни ёғдирадиган ва бошқаларни ҳам шу йўлларига чақирадиган; - куч-ғайратларини илм аҳлига қарши сарфлайдиган барча-барчага қаратилган

    Formation : Носир ибн Сулаймон Ал-Умар

    Translators : Абу Жаъфар Ал-Бухорий

    From issues : http://www.islamnuri.com

    Source : http://www.islamhouse.com/p/154817

    Download :Уламолар гўшти заҳарлидир!Уламолар гўшти заҳарлидир!

  • Ислом дини ва мусулмонларни мазах қилишУшбу китобча дин ва унга мансуб бўлган кишилар, яъни мусулмонларнинг устидан мазах қилишнинг ҳукми ҳамда, шу мавзуга оид бўлган бошқа масалаларни батафсил ёритиб беради.

    Formation : Муҳаммад ибн Саид Қаҳтоний

    Translators : Абу Жаъфар Ал-Бухорий

    From issues : http://www.islamnuri.com

    Source : http://www.islamhouse.com/p/190889

    Download :Ислом дини ва мусулмонларни мазах қилишИслом дини ва мусулмонларни мазах қилиш

  • Тасҳили ЗарурийАзиз, ўқувчи биродарим, ушбу қўлингиздаги китобча Имоми Аъзам Абу ҳанифа мазҳабидаги шаръий ҳукмларни ўз ичига олган Тасхили Зарурий номли китобнинг биринчи ва иккинчи қисмининг адабий ўзбек тилига баъзи биродарларимиз ёрдамида қилинган таржимасидир

    Formation : Муҳаммад Ошиқ Илоҳий

    Reveiwers : Зиёуддин Мансур - Зиёуддин Мансур

    Translators : Зиёуддин Муҳаммад Бек

    Source : http://www.islamhouse.com/p/57214

    Download :Тасҳили Зарурий

  • Ислом ва унинг маданиятга таъсири ҳамда инсониятга бўлган фазлу марҳамати"Исломнинг инсоният маданиятидаги таъсири" нафақат Муҳаммад соллолоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар этиб юборилиши, Ислом дини рисолати ва таълимотларига, балки воқеъликка, башариятнинг бугуни ва келажагига, Ислом умматининг маданият тузилиши ва уни йўналтиришдаги фаол ўрнига чамбарчас боғлиқ бўлган ҳаётий мавзудир.

    Formation : Абул-Ҳасан Ан-Надавий

    Reveiwers : Шамсуддин Дарғомий

    Translators : Абдулқайюм Абдулғаффорхон

    Source : http://www.islamhouse.com/p/315493

    Download :Ислом ва унинг маданиятга таъсири ҳамда инсониятга бўлган фазлу марҳаматиИслом ва унинг маданиятга таъсири ҳамда инсониятга бўлган фазлу марҳамати

  • Аҳли сунна вал Жамоа эътиқодиШайх ибн Усаймийнинг ушбу аҳли сунна эътиқоди бобидаги китобчалари кўпчилигимизга маълум бўлган ва ўз бобида жуда катта аҳамиятга эга бўлган китоб ҳисобланади.

    Formation : Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймийн

    From issues : http://www.islamnuri.com

    Source : http://www.islamhouse.com/p/122791

    Download :Аҳли сунна вал Жамоа эътиқодиАҳли сунна вал Жамоа эътиқоди

Choose language

Choose Sorah

Random Books

Choose tafseer

Participate

Bookmark and Share