Ўзбек - Sorah Ash-Shams ( The Sun ) - Noble Quran

Noble Quran » Ўзбек » Sorah Ash-Shams ( The Sun )

Choose the reader


Ўзбек

Sorah Ash-Shams ( The Sun ) - Verses Number 15
وَالشَّمْسِ وَضُحَاهَا ( 1 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 1
Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам.
وَالْقَمَرِ إِذَا تَلَاهَا ( 2 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 2
Унинг ортидан келадиган Ой билан қасам.
وَالنَّهَارِ إِذَا جَلَّاهَا ( 3 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 3
Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам.
وَاللَّيْلِ إِذَا يَغْشَاهَا ( 4 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 4
Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам.
وَالسَّمَاءِ وَمَا بَنَاهَا ( 5 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 5
Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам.
وَالْأَرْضِ وَمَا طَحَاهَا ( 6 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 6
Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам.
وَنَفْسٍ وَمَا سَوَّاهَا ( 7 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 7
Ва нафс билан ва унинг бекам-кўст қилиб яратилиши билан қасам.
فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا ( 8 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 8
Бас, у(нафс)га фужурини ва тақвосини билдирди.
قَدْ أَفْلَحَ مَن زَكَّاهَا ( 9 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 9
Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришади.
وَقَدْ خَابَ مَن دَسَّاهَا ( 10 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 10
Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлади.
كَذَّبَتْ ثَمُودُ بِطَغْوَاهَا ( 11 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 11
Самуд қавми ўз туғёни ила ( Пай ғамбарини) ёлғонга чиқарди.
إِذِ انبَعَثَ أَشْقَاهَا ( 12 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 12
Вақтики, (ундаги) энг бадбахт шахс шошилиб турди.
فَقَالَ لَهُمْ رَسُولُ اللَّهِ نَاقَةَ اللَّهِ وَسُقْيَاهَا ( 13 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 13
Бас, уларга Аллоҳнинг Расули «Аллоҳнинг туясига ва унинг сувига тегманглар», деди.
فَكَذَّبُوهُ فَعَقَرُوهَا فَدَمْدَمَ عَلَيْهِمْ رَبُّهُم بِذَنبِهِمْ فَسَوَّاهَا ( 14 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 14
Бас, уни ёлғончига чиқаришди ва ул(туяни) сўйишди.
وَلَا يَخَافُ عُقْبَاهَا ( 15 ) Ash-Shams ( The Sun ) - Ayaa 15
Ва У зот бу ишнинг оқибатидан қўрқмайди. (Бу дунёнинг подшоҳлари ўзларининг қилган ишларидан, оқибати нима бўларкин, деб ҳадиксираб турадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса бундай хавфдан мустаснодир.)

Random Books

  • Аҳли сунна вал Жамоа эътиқодиШайх ибн Усаймийнинг ушбу аҳли сунна эътиқоди бобидаги китобчалари кўпчилигимизга маълум бўлган ва ўз бобида жуда катта аҳамиятга эга бўлган китоб ҳисобланади.

    Formation : Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймийн

    From issues : http://www.islamnuri.com

    Source : http://www.islamhouse.com/p/122791

    Download :Аҳли сунна вал Жамоа эътиқодиАҳли сунна вал Жамоа эътиқоди

  • Уламолар гўшти заҳарлидир!Ушбу китоб: -хоҳ оғзаки, хоҳ ёзма равишда бўлсин, уламоларга тил теккизадиган; -илмига амалли уламоларни қоралайдиган, ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида уларни айблаб, шаънларига чидаб бўлмас ҳақоратларни ёғдирадиган ва бошқаларни ҳам шу йўлларига чақирадиган; - куч-ғайратларини илм аҳлига қарши сарфлайдиган барча-барчага қаратилган

    Formation : Носир ибн Сулаймон Ал-Умар

    Translators : Абу Жаъфар Ал-Бухорий

    From issues : http://www.islamnuri.com

    Source : http://www.islamhouse.com/p/154817

    Download :Уламолар гўшти заҳарлидир!Уламолар гўшти заҳарлидир!

  • Филмларнинг кишига ва жамиятга бўлган таъсириМақола бадий, детектив... аталмиш ҳар хил бефоида балки зарари бўлган филмларнинг жамиятга ҳамда кишининг ўзига бўлган салбий тасирлари тўғрисида сўзлайди.

    From issues : http://www.islamnuri.com

    Source : http://www.islamhouse.com/p/1182

    Download :Филмларнинг кишига ва жамиятга бўлган таъсириФилмларнинг кишига ва жамиятга бўлган таъсири

  • Чўпон ва бўри қиссасиАбу Ҳурайра ривоят қилган ушбу ажойиб қиссада ажойиб фоидалар мавжуд.

    From issues : http://www.islamnuri.com

    Source : http://www.islamhouse.com/p/148

    Download :Чўпон ва бўри қиссасиЧўпон ва бўри қиссаси

  • Иймон заифлашувиИймон заифлиги мусулмонлар орасида кенг тарқалиб бормоқда. Кўпчилик дили қотиб кетаётганлигидан шикоят қилиб айтмоқдалар: «Қалбим қаттиқлашиб, Аллоҳни зикр этиб юришдан малолланаётганимни сезяпман», «қилаётган ибодатларимдан лаззат топа олмаяпман», «иймонимнинг таъсирини йўқотяпман», «Қуръон ўқиш билан таъсирланмаяпман», «гуноҳ ишларга осонлик билан тушиб қоляпман»... деган сўзларга ушбу китобда жавоб топишингиз мумкин.

    Formation : Муҳаммад Солиҳ Ал-Мунажжид

    From issues : http://www.islamnuri.com

    Source : http://www.islamhouse.com/p/208872

    Download :Иймон заифлашувиИймон заифлашуви