Noble Quran » Ўзбек » Sorah Al-Jinn ( The Jinn )
Choose the reader
Ўзбек
Sorah Al-Jinn ( The Jinn ) - Verses Number 28
قُلْ أُوحِيَ إِلَيَّ أَنَّهُ اسْتَمَعَ نَفَرٌ مِّنَ الْجِنِّ فَقَالُوا إِنَّا سَمِعْنَا قُرْآنًا عَجَبًا ( 1 )
Сен айт: «Менга ваҳий қилиндики, Албатта жинлардан (бир неча) нафари қулоқ осдилар ва дедилар: «Биз ажойиб Қуръонни эшитдик.
يَهْدِي إِلَى الرُّشْدِ فَآمَنَّا بِهِ ۖ وَلَن نُّشْرِكَ بِرَبِّنَا أَحَدًا ( 2 )
У тўғри йўлга ҳидоят қилур. Бас, биз унга иймон келтирдик ва ўз Роббимизга бировни ширк келтирмасмиз. (Жинлар ўз ақл-фаросатлари ила Қуръонни туширган Аллоҳ уларнинг Робилари эканлиги ва унга шерик бўлиши мумкин эмаслигини ҳам тушуниб етадилар. Макка мушрикларига ўхшаб Аллоҳга ширк келтирмасликларини таъкидлайдилар.)
وَأَنَّهُ تَعَالَىٰ جَدُّ رَبِّنَا مَا اتَّخَذَ صَاحِبَةً وَلَا وَلَدًا ( 3 )
Ва, албатта, Роббимизнинг азамати юксак бўлди. У ўзига хотин ва фарзанд тутгани йўқ!
وَأَنَّهُ كَانَ يَقُولُ سَفِيهُنَا عَلَى اللَّهِ شَطَطًا ( 4 )
Ва албатта эси пастимиз Аллоҳга ноҳақ гапларни айтарди.
وَأَنَّا ظَنَنَّا أَن لَّن تَقُولَ الْإِنسُ وَالْجِنُّ عَلَى اللَّهِ كَذِبًا ( 5 )
Ва, албатта, биз, инс ҳам, жин ҳам Аллоҳга (нисбатан) ёлғон гапирмас, деб ўйлардик.
وَأَنَّهُ كَانَ رِجَالٌ مِّنَ الْإِنسِ يَعُوذُونَ بِرِجَالٍ مِّنَ الْجِنِّ فَزَادُوهُمْ رَهَقًا ( 6 )
Албатта, инсдан баъзи кишилар, жинларнинг баъзи кишиларидан паноҳ сўрардилар. Бас, бу(жин)лар у(инс)ларнинг гуноҳ ва хорлигини зиёда қилдилар.
وَأَنَّهُمْ ظَنُّوا كَمَا ظَنَنتُمْ أَن لَّن يَبْعَثَ اللَّهُ أَحَدًا ( 7 )
Ва албатта у(инс)лар худди сизлар гумон қилганингиздек, Аллоҳ бирор кишини ўлгандан сўнг тирилтирмас, деб гумон қилардилар.
وَأَنَّا لَمَسْنَا السَّمَاءَ فَوَجَدْنَاهَا مُلِئَتْ حَرَسًا شَدِيدًا وَشُهُبًا ( 8 )
Ва албатта биз осмонга (етишни) талаб қилдик. Бас, уни кучли қўриқчиларга ва учқунларга тўлган ҳолда кўрдик.
وَأَنَّا كُنَّا نَقْعُدُ مِنْهَا مَقَاعِدَ لِلسَّمْعِ ۖ فَمَن يَسْتَمِعِ الْآنَ يَجِدْ لَهُ شِهَابًا رَّصَدًا ( 9 )
Ва, алабатта, биз у(осмон)да тинглашга қулай жойларга жойлашиб олар эдик. Энди эса, ким қулоқ солса, ўзини пойлаб турган учқунга дучор бўладир.
وَأَنَّا لَا نَدْرِي أَشَرٌّ أُرِيدَ بِمَن فِي الْأَرْضِ أَمْ أَرَادَ بِهِمْ رَبُّهُمْ رَشَدًا ( 10 )
Ва, албатта, биз ер юзидагиларга ёмонлик ирода қилиндими ёки Роббилари уларга рушдни ирода қилдими-билмасмиз.
وَأَنَّا مِنَّا الصَّالِحُونَ وَمِنَّا دُونَ ذَٰلِكَ ۖ كُنَّا طَرَائِقَ قِدَدًا ( 11 )
Ва, албатта, биздан солиҳлар ҳам ва бошқалар ҳам бор. Турли гуруҳлар бўлган эдик.
وَأَنَّا ظَنَنَّا أَن لَّن نُّعْجِزَ اللَّهَ فِي الْأَرْضِ وَلَن نُّعْجِزَهُ هَرَبًا ( 12 )
Ва, албатта, биз Аллоҳни ер юзида ожиз қолдира олмаслигимизга ва ундан қочиб қутила олмаслигимизга ишондик.
وَأَنَّا لَمَّا سَمِعْنَا الْهُدَىٰ آمَنَّا بِهِ ۖ فَمَن يُؤْمِن بِرَبِّهِ فَلَا يَخَافُ بَخْسًا وَلَا رَهَقًا ( 13 )
Ва, албатта, биз ҳидоятни эшитган пайтимизда унга иймон келтирдик. Кимки ўз Роббисига иймон келтирса, савоби озайиб қолишдан ҳам, унга оғир юк юкланишидан ҳам қўрқмас.
وَأَنَّا مِنَّا الْمُسْلِمُونَ وَمِنَّا الْقَاسِطُونَ ۖ فَمَنْ أَسْلَمَ فَأُولَٰئِكَ تَحَرَّوْا رَشَدًا ( 14 )
Ва, албатта, биздан мусулмонлар ва биздан адашганлар бор. Кимлар Исломга кирса, бас, улар ҳақ йўлни танлабдилар.
وَأَمَّا الْقَاسِطُونَ فَكَانُوا لِجَهَنَّمَ حَطَبًا ( 15 )
Ва, аммо, адашганлар, бас, жаҳаннамга ўтин бўлибдилар. (Оятда йўлдан адашганлар жаҳаннамга ёқилғи бўлишликлари ҳам аниқ, очиқ-ойдин айтилмоқда.)
وَأَن لَّوِ اسْتَقَامُوا عَلَى الطَّرِيقَةِ لَأَسْقَيْنَاهُم مَّاءً غَدَقًا ( 16 )
Ва агар улар тўғри йўлда мустақим бўлсалар, албатта, Биз кўп сув ила суғорамиз.
لِّنَفْتِنَهُمْ فِيهِ ۚ وَمَن يُعْرِضْ عَن ذِكْرِ رَبِّهِ يَسْلُكْهُ عَذَابًا صَعَدًا ( 17 )
У ила уларни синаш учун. Ва кимки ўз Роббиси зикридан юз ўригса, уни У зот қийин азобга соладир.
وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَدًا ( 18 )
Ва, алабатта, масжидлар Аллоҳникидир. Бас, Аллоҳдан бошқага дуо қилманг. (Масжидлар Аллоҳга ибодат қилиш учун бино қилинган жойлардир, шунинг учун ҳам улар «Байтуллоҳ» –Аллоҳнинг уйи деб аталади. Бошқа дин вакиллари ўз ибодатхоналарида Аллоҳга ширк келтиришар, ягона Аллоҳдан ўзгага ҳам ибодат, дуо қилишарди. Аллоҳ таоло бу оятда Ўз Пайғамбари ва мўмин-мусулмонларни тавҳидга-фақат Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишга чақиради.)
وَأَنَّهُ لَمَّا قَامَ عَبْدُ اللَّهِ يَدْعُوهُ كَادُوا يَكُونُونَ عَلَيْهِ لِبَدًا ( 19 )
Ва, албатта, Аллоҳнинг бандаси Унга ибодат қилиб турганда улар унинг атрофида от ёлидек тўпланиб, босиб юборай дейишди. (Бу оятда жинларнинг Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига иккинчи бор келиб Қуръон эшитганлари пайти тасвирланяпти.)
قُلْ إِنَّمَا أَدْعُو رَبِّي وَلَا أُشْرِكُ بِهِ أَحَدًا ( 20 )
Сен: «Албатта, мен фақат ўз Роббимга ибодат қиламан ва Унга ҳеч кимни ширк келтирмасман», деб айт.
قُلْ إِنِّي لَا أَمْلِكُ لَكُمْ ضَرًّا وَلَا رَشَدًا ( 21 )
Сен: «Албатта, мен сизлар учун зарарга ҳам, манфаатга ҳам молик эмасман»-деб айт.
قُلْ إِنِّي لَن يُجِيرَنِي مِنَ اللَّهِ أَحَدٌ وَلَنْ أَجِدَ مِن دُونِهِ مُلْتَحَدًا ( 22 )
Сен: «Албатта, мени ҳеч ким Аллоҳ(азоби)дан сақлаб қола олмас ва ҳаргиз Аллоҳдан ўзга пушти паноҳ топа олмасман.
إِلَّا بَلَاغًا مِّنَ اللَّهِ وَرِسَالَاتِهِ ۚ وَمَن يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَإِنَّ لَهُ نَارَ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ( 23 )
Менинг вазифам, фақат, Аллоҳнинг топшириқларини етказишдир. Кимки Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига бўйсунмаса, унга жаҳаннам оташи бор, унда абадий қолажаклар.
حَتَّىٰ إِذَا رَأَوْا مَا يُوعَدُونَ فَسَيَعْلَمُونَ مَنْ أَضْعَفُ نَاصِرًا وَأَقَلُّ عَدَدًا ( 24 )
Токи уларга ваъда қилинган нарсани кўрганларида, кимнинг ёрдамчиси заифу, кимнинг сони озлигини ҳам биларлар», деб айт.
قُلْ إِنْ أَدْرِي أَقَرِيبٌ مَّا تُوعَدُونَ أَمْ يَجْعَلُ لَهُ رَبِّي أَمَدًا ( 25 )
Сен: «Сизларга ваъда қилинган нарса яқинми ёки Роббим унга узоқ муддат қилганми–билмайман.
عَالِمُ الْغَيْبِ فَلَا يُظْهِرُ عَلَىٰ غَيْبِهِ أَحَدًا ( 26 )
У ғайбни билувчидир ва ҳеч кимни Ўз ғойбидан хабардор қилмайди.
إِلَّا مَنِ ارْتَضَىٰ مِن رَّسُولٍ فَإِنَّهُ يَسْلُكُ مِن بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِ رَصَدًا ( 27 )
Магар Ўзи рози бўлган Пайғамбарлар. Албатта Аллоҳ унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатиб юрувчи қўйиб қўядир.
لِّيَعْلَمَ أَن قَدْ أَبْلَغُوا رِسَالَاتِ رَبِّهِمْ وَأَحَاطَ بِمَا لَدَيْهِمْ وَأَحْصَىٰ كُلَّ شَيْءٍ عَدَدًا ( 28 )
Пайғамбарлар ўз Роббилари рисолаларини дарҳақиқат етказганликларини билиш учун ва Аллоҳ бандалар ҳузуридаги барча нарсани ихота қилиб олганлигини ва ҳамма нарсани адади, ҳисобини қилганлигини билиш учун», деб айт. (Пайғамбарлар муҳофазаси учун қўйилган фаришталар бир йўла, уларнинг Аллоҳнинг динини одамларга қандоқ етказаётганларига гувоҳ ҳам бўлиб турадилар. Аллоҳ ҳамма нарсани Ўз ихтиёрига олиб ўрагани, ҳамма нарсанинг ҳисоб-китобини қилиб туришига ҳам шоҳиддирлар.)
Random Books
- Росулуллоҳ уйларида бир кунРосулуооҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам биз учун биз у кишига эргашадиган ҳар бир ҳаракатларига тақлид қилишга арзийдиган ягона кишидурлар укишининг ҳар бир ҳаракатлари биз учун дарс ҳисобланади.
Formation : Абдумалик Ал-Қосим
From issues : http://www.islamnuri.com
Source : http://www.islamhouse.com/p/136
- Ислом ва унинг маданиятга таъсири ҳамда инсониятга бўлган фазлу марҳамати"Исломнинг инсоният маданиятидаги таъсири" нафақат Муҳаммад соллолоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар этиб юборилиши, Ислом дини рисолати ва таълимотларига, балки воқеъликка, башариятнинг бугуни ва келажагига, Ислом умматининг маданият тузилиши ва уни йўналтиришдаги фаол ўрнига чамбарчас боғлиқ бўлган ҳаётий мавзудир.
Formation : Абул-Ҳасан Ан-Надавий
Reveiwers : Шамсуддин Дарғомий
Translators : Абдулқайюм Абдулғаффорхон
Source : http://www.islamhouse.com/p/315493
- Уламолар гўшти заҳарлидир!Ушбу китоб: -хоҳ оғзаки, хоҳ ёзма равишда бўлсин, уламоларга тил теккизадиган; -илмига амалли уламоларни қоралайдиган, ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида уларни айблаб, шаънларига чидаб бўлмас ҳақоратларни ёғдирадиган ва бошқаларни ҳам шу йўлларига чақирадиган; - куч-ғайратларини илм аҳлига қарши сарфлайдиган барча-барчага қаратилган
Formation : Носир ибн Сулаймон Ал-Умар
Translators : Абу Жаъфар Ал-Бухорий
From issues : http://www.islamnuri.com
Source : http://www.islamhouse.com/p/154817
- Исломнинг қисқача тарифиУшбу китобча исломнинг қисқача таърифини ўз ичига олган.
Formation : Мадина Ислом Дорулфунуни илмий баҳс идораси
From issues : Мадина Ислом университети веб саҳифаси
Source : http://www.islamhouse.com/p/111
- Ислом дини ва мусулмонларни мазах қилишУшбу китобча дин ва унга мансуб бўлган кишилар, яъни мусулмонларнинг устидан мазах қилишнинг ҳукми ҳамда, шу мавзуга оид бўлган бошқа масалаларни батафсил ёритиб беради.
Formation : Муҳаммад ибн Саид Қаҳтоний
Translators : Абу Жаъфар Ал-Бухорий
From issues : http://www.islamnuri.com
Source : http://www.islamhouse.com/p/190889